Ироқда намойишчилар бир ҳафтада икки марта парламентга бостириб кирди

Олам

image
Ироқда намойишчилар парламентга бостириб кирди north_east

Ироқда намойишчилар парламентга бостириб кирди

Ироқнинг нуфузли шиа имоми Муқтада ас-Садр тарафдорлари мамлакатнинг янги бош вазири тайинланишига қарши норозилик билдирган ҳолда, бугун, 30 июль куни ҳукумат идоралари ва қатор хорижий элчихоналар жойлашган Бағдоднинг “Яшил ҳудуди” деб аталадиган қисмига кириб, мамлакат парламентини эгаллаб олди. Бу ҳолат бир ҳафта ичида иккинчи марта такрорланди. Бу ҳақда “Associated Press” нашри хабар берди.

“Биз бугун коррупционер сиёсатчиларни қувиб чиқариш ва уларнинг парламент мажлисини ўтказишига йўл қўймаслик учун келдик. Биз ас-Садрнинг чақириғига жавоб бердик”, дея намойишчилардан бирининг сўзларидан иқтибос келтирган агентлик.

Айни пайтда, “Arab News” ахборот манбасига таянган Ироқ матбуотининг хабарларига кўра, Ироқ хавфсизлик кучлари намойишчиларни тарқатиб юбориш учун сув пуркагичлар ва кўздан ёш оқизувчи газ ишлатиши оқибатида камида етти киши жароҳатланган.

Бағдоддаги норозилик намойишлари ўтган чоршанба куни, амалдаги бош вазир Мустафо ал-Козимийнинг зудлик билан тарқалиб кетиш чақириғига қарамай, бир неча юзлаб намойишчилар парламент биносига бостириб кирганида бошланган.

Ироқдаги сиёсий инқироз 2021 йил октябрь ойидан бери давом этмоқда. Деярли бир йил давомида мамлакат парламенти Ҳукумат таркибини шакллантира олмади, чунки сиёсий партияларнинг ҳеч бири ҳал қилувчи кўпчилик овозга эга эмас. 2022 йил июнь ойида “Садрчилар ҳаракати” партияси кўпчилик овоз тўплай олди, бироқ парламентдан чиқиб, мухолифатга ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ироқ

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг