Ироқда даҳшатли ёнғин ортидан вазир ва губернатор ишдан олинди
Олам
−
26 Апрель 2021
3254Ироқ Бош вазири Мустафо ал-Козимий Бағдод губернатори Жобир ал-Ата ва мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Ҳасан ат-Тамимийни ишдан бўшатди. Бу ҳақда "Sky News Arabia" телеканалига асосланиб хабар берилган.
Бунга коронавирус беморлари даволанаётган шифохонада содир бўлган ёнғин сабаб бўлди. Ёнғинда 88 киши ҳалок бўлди.
Жаноб ал-Козимийга кўра, "шифохонада содир бўлган даҳшатли ёнғиннинг асосий сабаблари бепарволик ва нотўғри бошқарув эди".
Ишдан бўшатилганларга нисбатан тергов олиб борилмоқда.
Шифохонанинг бош шифокори, хавфсизлик хизмати раҳбари ва бинонинг техник таъминоти учун масъул шахслар ҳибсга олинган.
Эслатиб ўтамиз, ёнғин 24 апрель куни кечқурун содир бўлган. Шифохонада ёнғиндан ҳимоя қилиш тизими мавжуд бўлмаган. Дастлабки сабаб кислород баллонининг портлаши бўлган. Натижада ҳозиргача 88 киши вафот этган, 100 дан ортиқ одам жароҳат олган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь