Ироқ Бош вазирига суиқасд қилмоқчи бўлишди – ОАВ

Олам

image

Ироқ Бош вазири Мустафо ал-Козимий кеча, 11 июнь куни Мосул шаҳрига ташрифи чоғида унга суиқасд қилишга тайёрланишганини айтди. Бу ҳақда “Sky News Arabia” телеканали хабар бермоқда.

"Мен хавфсизлик кучларидан Мосулга ташрифим пайтида менга суиқасд уюштирмоқчи бўлишгани ҳақида ҳисобот олдим", деди бош вазир.

Ал-Козимийга суиқасд режаси Ироқ ва АҚШ ўртасидаги стратегик диалог фонида юзага келди. Икки мамлакат расмийлари 11 июндан бери сиёсат, хавфсизлик, энергетика ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилмоқда. Бош вазирнинг сўзларига кўра, бу алоқалар жуда муҳим, чунки уруш ва бўш шиорларга “етар” дейдиган вақт келди.

Мустафо ал-Козимий 7 май куни Ироқ ҳукумати раҳбари этиб тайинланди. Илгари у мамлакат разведкасига раҳбарлик қилган. Мамлакат парламенти унинг кабинетига ишонч билдирди ва сиёсатчининг дастурини маъқуллади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ироқ

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг