Ироқ ҳудудий сувларида Эрон кемаси чўкиб кетди

Олам

image

Эрон юк кемаси Ироқнинг ҳудудий сувларида чўкиб кетди. Бу ҳақда IRNA ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, воқеа 4 июнь куни юз берган. Ҳодиса пайтида Эрондан Ироқнинг Умм Қаср портига қурилиш материаллари ва керамика ташийдиган кема бортида экипажнинг етти аъзоси бўлган.

Ҳодиса оқибатида қурбонлар ёки жароҳатланганлар йўқ, аммо айрим хабарига кўра, Ироқ денгизчилари бир неча эронликни қутқариб олишган ва қолган денгизчиларни қидириш ишлари давом этмоқда.

Маълумотларга кўра, ҳодиса сабаблари аниқланмоқда. Теҳрон Бағдод билан терговда ўз экспертларининг иштироки борасида маслаҳатлашувлар ўтказмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Ироқ

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг