Ироқда 5 та худкуш-жангари йўқ қилинди
Олам
−
21 Февраль 2019
2982Ироқ ҳарбийлари ва ироқ разведкаси агентлари томонидан мамлакатнинг шимолида “Ислом давлати” террорчилик ташкилотига аъзо 5 та худкуш-жангариси йўқ қилинди.
Ҳарбий операция мамлакатнинг шимоли-ғарбида амалга оширилган. Пистирмага тушган жангарилар ўзлари кетаётган автомашина билан бирга қуршовга олинган ва ўлдирилган.
“Ислом давлати” жангарилари 2014 йилда Ироқнинг учдан бир қисмини қўлга киритиб Мосул шаҳрини “халифаликларининг” пойтахти дея эълон қилишган эди. 2015 йилда Ироқ ҳукумати халқаро коалиция кўмаги остида мамалакатни озод қилиш учун курашни бошлади. Террорчи гуруҳларнинг бутунлай тор-мор қилингани тўғрисидаги хабар 2017 йилнинг декабрь ойида тарқалди, аммо ҳозирда хам маҳаллий қуролли кучлар мамлакатнинг турли ерларида ҳужум қилаётган жангариларга қарши ҳарбий ҳаракатларни олиб бормоқдалар.