Иркутскдан Наманганга учаётган самолёт Фарғонага қўнишга мажбур бўлди

Local

image

Россиянинг Иркутск шаҳридан Наманганга учаётган самолёт Фарғонага қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.

Қайд этилишича, Наманган халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити (туман) туфайли “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Иркутск – Наманган йўналиши бўйича HY9822 рейси экипажи Фарғонадаги муқобил аэродромга қўнишга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвадан Наманганга учаётган самолёт қуюқ туман туфайли Тошкентдаги муқобил аэропортга йўналтирилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends