Ирқчилик ҳолати юз берганда футбол ўйини тўхтатилиши мумкин
Спорт
−
08 Февраль
2758Европа футбол уюшмалари иттифоқи (UEFA) президенти Александр Чеферин ирқчилик ҳолатларида ўйинларни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда мутахассис UEFA конгрессида айтиб ўтди.
“Ҳакамлар ўйинни тўхтатишлари керак. Биз бутун дунё бўйлаб стадионларда қаттиқроқ режимни жорий этишимиз лозим. Мен барча биргаликда Бангкокда бўлиб ўтадиган FIFA'нинг навбатдаги конгрессида жуда кучли резолюцияни қабул қилишни таклиф қиламан”, дейди Чеферин.
Александр Чеферин 2016 йил 14 сентябрда Европа футбол ассоциациялари иттифоқи президенти этиб сайланган. 2023 йилнинг 5 апрелида UEFA'нинг навбатдаги конгрессида словениялик футбол функционери энг кўп овозга эга бўлиб, учинчи муддатга баҳссиз асосда ташкилот раҳбари этиб қайта сайланди.