iPhone 14 смартфони яна бир мамлакатда ишлаб чиқарилиши кутилмоқда

Технология

image

Американинг Apple компанияси Ҳиндистонда iPhone 14 смартфонини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда бугун, 23 август куни “Bloomberg” агентлиги хабар берди. 

Унинг сўзларига кўра, компания вакиллари Ҳиндистонда iPhone’нинг янги моделини ишлаб чиқариш бўйича “таъминотчилар билан қувватни ошириш устида ишламоқда”.  

Apple узоқ вақтдан бери ўзининг iPhone смартфонларининг кўп қисмини Хитойда ишлаб чиқармоқда, аммо энди у муқобил вариантларни қидирмоқда. Бунга АҚШ ва Хитой ҳукуматлари ўртасидаги муносабатларнинг мураккаблашиши, шунингдек, мамлакатнинг айрим ҳудудларида коронавирус билан боғлиқ чеклов чораларининг киритилиши муносабати билан Хитойда иқтисодий фаолиятнинг узилиш хавфи ортиши сабаб бўлди.

TF International Securities етакчи таҳлилчисининг фикрича, янги смартфон моделининг Ҳиндистон ва Хитойдан бир вақтнинг ўзида етказиб берилиши Apple’га таъминот занжирларини диверсификация қилиш ва захира қувватларни яратиш имконини беради. 

Эслатиб ўтамиз, янги iPhone 14 смартфонларининг тақдимоти жорий йилнинг 7 сентябрь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Савдоларнинг бошланиши 16 сентябрга белгиланган. 

1976 йилда асос солинган Apple iPhone, iPad, iMac, MacBook ва бошқа юқори технологияли маҳсулотларни ишлаб чиқаради. У дунёдаги энг йирик корпорациялардан биридир.


Мақола муаллифи

Теглар

iPhone Apple

Баҳолаганлар

272

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг