Apple iPhone 14 ни қачон тақдим этиши маълум бўлди

Технология 12226
image
-

Американинг Apple компанияси жорий йилнинг 7 сентябрь куни iPhone смартфонларининг янги модел линиясини тақдим қилмоқчи, сотувлар бошланиши 16 сентябрга белгиланган. Бу ҳақда “Bloomberg” агентлиги хабар берди.

Агентликнинг қайд этишича, Apple кўрсатилган санани тасдиқламаган, бироқ анъанага кўра, янги iPhone моделлари тақдимоти сентябрь ойининг биринчи ярмида ўтказилади.

Шу билан бирга, ақлли соатлар, iPad ва Mac компьютерларининг янги моделлари тақдимоти бўлиб ўтиши мумкин. Аммо агентлик айрим маҳсулотлар кейинроқ алоҳида тадбирларда тақдим этилишини ҳам истисно қилмаган.

Кутилганидек, янги  iPhone линиясида 5,4 дюймли экранли модель бўлмайди. Бунинг ўрнига аввал фақат Pro версияларида бўлган 6,7 дюймли экранли асосий модель пайдо бўлади.

Pro серияли моделларда камера жойлашган экраннинг юқори қисмидаги кесма йўқ бўлади. Олд камера қолади, лекин олд панелда у қадар кўп жой бўлмайди. Камера имкониятлари ҳам яхшиланади. Pro модели ҳам янги, тезроқ процессорга эга бўлади.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 437
Рейтинг: 3.1
t
×