Иордания Ғазога қўшин жўнатмоқчи эмас

Олам

image

Иордания Бош вазири ўринбосари ва Ташқи ишлар вазири Айман ас-Сафадий Фаластин анклавидаги вазиятни можародан кейинги тартибга солиш доирасида Ғазо секторига Иордания қўшинларини юбориш имкониятини истисно қилди. Бу ҳақда у Афинада грециялик мавқедоши Йоргос Герапетритис билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.

“Биз Ғазога Исроил ишғол армиясига муқобил куч сифатида қўшин юбормаймиз”, дейди ас-Сафадий.

Ас-Сафадий Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва унинг ҳукумати гуманитар фалокат учун масъулиятни ўз зиммасига олишини таъкидлади.

“Нетаньяху ва унинг ҳукумати бу тажовузни бошлаб юборди ва биз улардан кейин тозалаш ниятимиз йўқ”, дейди у.

Иордания Бош вазири ўринбосари Исроилда араблар тинчлик ўрнатиш учун шерик топа олмаганидан афсусда эканлигини билдирди.

“Биз ҳозир минтақада тинчликни истамайдиган яҳудий давлати тарихидаги энг экстремистик ҳукуматга дуч келдик”, деб таъкидлади у.

Матбуот анжуманида ас-Сафадий Ғазо секторида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди, чунки “тажовузнинг давом этиши коллектив халқаро институтларнинг шармандали фалаж эканлигини кўрсатади”.

Унинг сўзларига кўра, Иордания Ғазода ўт очишни тўхтатишга эришиш бўйича барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди ва Фаластин халқи тақдирини ҳал этиш ва уларнинг қонуний ҳуқуқларини амалга оширишни кафолатлайдиган комплекс ёндашув тарафдори.

“Икки давлатнинг ёнма-ён яшаши тамойилига асосланган келишув зўравонликни тўхтатишнинг ягона йўли, чунки минтақада урушнинг авж олиш хавфи реал ва кундан кунга кучайиб бормоқда”, дейди Бош вазир ўринбосари.


Мақола муаллифи

Теглар

Фаластин Исроил Иордания Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made