Инвестициялар ва ташқи савдо вазирига янги ўринбосар тайинланди

Жамият 2975
image

Божхона хизмати полковниги Отабек Бобомуродович Чориев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги қарорига мувофиқ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот учун, тайинловга қадар Чориев Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Отабек Чориев божхона соҳасига садоқати ва фидоийлиги туфайли 2005 йилда “Шуҳрат” медали, 2020 йилда ”Мардлик” ордени билан тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 апрелдаги қарори билан Бахтиёр Абдуғани ўғли Раҳимов Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг яна бир ўринбосари этиб тайинланганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 56
Рейтинг: 3.1
t
×