Инвестициялар ва ташқи савдо вазирига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 апрелдаги қарори билан Бахтиёр Абдуғани ўғли Раҳимов Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тайинловдан олдин Бахтиёр Раҳимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Давлат божхона қўмитасида турли лавозимларда ишлаб келган.

У янги лавозимида экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизимининг самарали ишлашини таъминлаш, тармоқ ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, ташқи бозорларда комплекс маркетинг сиёсатини олиб бориш, шунингдек, транспорт-коммуникация ва логистика салоҳиятини ва халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш масалаларини мувофиқлаштиришга масъул бўлади.

Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг