Интернетда Асалҳоней номи билан машҳур аёлни уйида уриб, скотчлаб кетишди

Жамият 60895
image

Инстаграм тармоғида Асалҳоней исми билан танилган фуқаро А.Х. уйидан танаси скочланган ҳолда топилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги хабар қилди.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 5 май куни соат 20:15 ларда Мирзо Улуғбек тумани, 2-сонли ИИБнинг навбатчилик қисмига фуқаро Д.П. мурожаат қилиб, Мирзо Улуғбек тумани, Ц-1 мавзесида яшовчи А.Х. хонадонидан шубҳали шовқин-суронли овозлар эшитилаётганлиги ҳақида хабар берган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан зудлик билан воқеа жойига етиб борган Тошкент шаҳар ИИББ ППХ бригадаси 1-батальон, 1-отряди ходимлари сафдорлар Ш.Тохиров ва С.Комоловлар жабрланган фуқаро яшовчи уйнинг кириш-чиқиш йўлагидан югуриб чиқиб, ходимларни кўриб воқеа жойидан яширинишга ҳаракат қилган шахсни ушлаганлар. 

Туман 2-сонли ИИБ Жиноят қидирув бўлимида унинг шахсига ойдинлик киритилганда, у Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Пешқадам кўчасида яшовчи Я.А. эканлиги ҳамда муқаддам Жиноят кодексининг 273-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилганлиги аниқланган. 

"Ходимлар юқорида кўрсатилган манзил бўйича уйга киришганда, у ерда яшовчи Х.М. оғзи, қўли ва оёқлари скотч билан боғланган ҳолда танаси ва юзидаги турли жароҳатлар билан топилган ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган", дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, бу ҳодиса ҳақида жабрланувчининг ўзи ҳам видео жойлаштирган.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 3353
Рейтинг: 3
Теглар
t
×