“Интер Майами” “Сити” юлдузи учун курашга қўшилди
Спорт
−
11 Март 972 1 дақиқа
“Интер Майами” жамоаси “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Бернарду Силва учун курашга қўшилди. Бу ҳақда “La Gazzetta dello Sport” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Лионель Месси тўп сураётган MLS клуби 31 ёшли португалиялик футболчини инглиз клуби билан шартномаси якунлангач ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Унинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси шу ёзда тугайди, шу сабабли у янги жамоага эркин агент сифатида қўшилиши мумкин.
“Интер Майами”дан ташқари, Италиянинг “Ювентус”, Португалиянинг “Бенфика” ҳамда яна бир қатор клублар “шаҳарликлар” сардорига қизиқиш билдирмоқда.
Маълумотларга кўра, футболчининг вакиллари билан маош бўйича музокаралар ҳам бошланиши мумкин. Тахминларга кўра, Силва янги клубида ҳам ҳозирги шартномасига яқин – йилига тахминан 7-8 миллион евро миқдорида маош олишни истамоқда.
Маълумот учун, Бернарду Силва 2017 йилдан буён “Манчестер Сити” шарафини ҳимоя қилиб келади. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” портали футболчининг бозор қийматини 27 миллион еврога баҳоламоқда.
Live
Барчаси