Инсулинни организмга уколсиз етказиб берувчи робот-капсула яратилди
Саломатлик
−
30 Сентябрь 2022
7207АҚШнинг Массачусетс технология институти олимлари инсулинни организмга уколсиз етказиб берувчи робот-капсула яратди.
Қандли диабетнинг биринчи туридан азият чекувчи беморлар доимий равишда инсулин моддасини қабул қилишлари керак. Қайд этиш лозимки, инъекциянинг тери остига юборилиши кўпчилик учун қийинчилик туғдиради.
АҚШнинг Массачусетс технология институти олимлари ушбу муаммо ечимини топиш мақсадида изланишлар олиб борди. Натижада организмга инсулин ва бошқа дори воситаларини уколсиз етказиб берувчи махсус робот ихтиро қилинди.
Маълум бўлишича, янги “RoboCap” қурилмасининг кўриниши худди дори капсуласига ўхшаш. Унинг бир учига зарур препарат резервуари ўрнатилади, иккинчи томонидан эса мосламани ҳаракатлантирувчи, уни ошқозон кислотасидан ҳимоя қиладиган ва ичак шиллиқ қаватларидан ўтишига имкон берувчи митти механизм жой олади. Қурилманинг юза қисми желатин моддаси билан қопланган.
Дастлаб олимлар “RoboCap” қурилмасини жониворларда синаб кўрган. Мосламанинг ҳайвонлар организмига инсулин ва бошқа зарур препаратларни безиён ва самарали етказиб бериш вазифаси муваффақиятли амалга оширилган.
Қайд этилишича, энди бу қурилма инсонларда клиник синовдан ўтказилади.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси