Instagram янги хизматни ишга туширади

Технология 4406
image
-

Instagram ижтимоий тармоғи “Live Rooms” деб номланган жонли трансляция функциясини ишга туширмоқда, унда тўрт нафар фойдаланувчи иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда тармоқ расмий саҳифасида маълум қилинган

Қайд этилишича, илгари икки нафар фойдаланувчи биргаликда жонли эфирни трансляция қилиши мумкин эди.

“Илгари сиз тандемда фақат бир нафар одам билан жонли трансляцияни эфирга узатишингиз мумкин эди, энди биз сизга жонли эфир иштирокчиларини икки баравар оширишга имкон берамиз”, дейилади хабарда.

Шунингдек, яқин ойларда “Live Rooms”да модерация ва аудио бошқарув каби қўшимча функциялар пайдо бўлиши мумкинлиги қайд этилган.

Маълум қилинишича, “Live Rooms”ни ишга тушириш учун экранда чапга суриш ва “Live camera” функциясини танлаш керак. Кейин сарлавҳа қўйиб, меҳмонларни қўшиш учун хона белгисини босиш лозим. Шунингдек, “Live Rooms”нинг бирон бир аъзоси томонидан блокланган тармоқ фойдаланувчиси айна ўша жонли эфирга қўшила олмайди.
 
Дастурдаги янги функция фойдаланувчиларга ўз фаолиятларини монетизация қилишга ёрдам беради. Томошабинлар севимли ижодкорларини қўллаб-қувватлаш учун махсус нишонларни сотиб олиши ҳамда маблағ йиғиш акцияларини ўтказиши мумкин бўлади. Тез орада янги функция Instagram’нинг барча фойдаланувчилари учун тақдим этилади.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 84
Рейтинг: 3.2
Теглар
t
×