Instagram шубҳали фойдаланувчилардан паспорт сўрай бошлади
Технология
−
15 Август 2020
6973Instagram шубҳали фойдаланувчилардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат сўрашни бошлади. Агарда фойдаланувчи шахсини тасдиқламаса, саҳифа ўчириб юборилиши мумкин.
“Биз шу тариқа аккаунтлар ўз обуначиларини қачон чалғитишга уринаётганларини яхшироқ тушуна оламиз, уларни жавобгарликка тортамиз ва ҳамжамиятимиз хавфсизлигини таъминлаймиз”, дейилади тармоқ баёнотида.
Давлат намунасидаги ёки нодавлат ташкилот берган ҳужжат тасдиқлов учун бўлади. Баъзи ҳолларда селфи тушиш керак бўлади.
“Биз сизнинг ҳужжатингиздаги текширув учун керак бўлмаган барча маълумотни эътиборсиз қолдирамиз. Ҳужжатни юборишдан олдин, ҳужжатдаги бизга керак бўлмаган маълумотни беркитинг”, дейилади копмания хабарида.
Шахсни тасдиқлаш учун ижтимоий тармоқда келтирилган биринчи гуруҳдаги ҳужжатлардан биттаси, мисол учун туғилганлик ёки никоҳ ҳақида гувоҳнома, ҳайдовчилик гувоҳномаси, паспорт ва бошвқалар; ёки иккинчи гуруҳдан иккита ҳужжат, масалан, банкдан кўчирма, чек китобчаси, кредит карта ёки бошқа ҳужжат тўғри келади. Иккинчи гуруҳдаги ҳужжатларда Ф.И.Ш. ва уларнинг бирида сурат бўлиши керак.
Ижтимоий тармоқ шахсни тасдиқлаш заруратини бир неча белгиларга кўра аниқлайди. Гап шубҳали ҳаракатлар ёки ҳодисаларда гумон қилинган ботлар аккаунтлари ҳақида бормоқда. Бунда саҳифа аъзолариинг бошқа давлатдан бўлишига ҳам эътибор берилади. Бу тартиб ижтимоий тармоқнинг озчилик аъзоларига тааллуқли бўлади.
Агар аккаунт эгаси шахсини тасдиқлай олса, аккаунт одатдагидек ишлайверади. Ҳужжат текширув тугагандан кейин ижтимоий тармоқ архивида бир ой сақланади. Агар аккаунт эгаси шахсини тасдиқлашдан бош тортса, унда аккаунт блокланиши ёки ҳаракатлари чекланиши мумкин.