Instagram фойдаланувчилар хавфсизлигини кучайтирмоқчи 

Технология

image
0:00
0:00
download

Instagram ижтимоий тармоқни вояга етмаганлар учун хавфсизроқ қилишга мўлжалланган янгиликларни эълон қилди. Бу ҳақда компания блогида хабар берилган.  

“Биз уларни (18 ёшгача бўлган фойдаланувчилар — таҳр.) осонликча янги дўстлар орттиришлари ва оилалари билан алоқада бўлишларини истаймиз, лекин уларнинг номақбул шахсий хабарлар ёки бегоналардан келган изоҳлар билан шуғулланишини хоҳламаймиз”, дейилган эълонда. 

Instagram учта ўзгартириш киритишни режалаштирмоқда: 16 ёшгача бўлган фойдаланувчиларнинг (баъзи мамлакатларда 18 ёшгача — таҳр.) аккаунтларини ёпиб қўйиш, бундай саҳифаларни топишни қийинлаштириш ва реклама берувчиларнинг ёш аудиторияга киришини чеклаш. 

Таъкидланишича, ўсмирлар агар ўзлари хоҳласа, аккаунтларини очиши мумкин. Бироқ, ижтимоий тармоқ томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатганки, ўсмирларнинг 80 фоизи саҳифаларини ёпиқ қолдиради. 

Ўзгаришлар шу ҳафтадан кучга кириши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Instagram

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг