Instagram'да алкоголли ичимликни реклама қилган блогер жавобгарликка тортилди
3-саҳифа
−
20 июл 3003 1 дақиқа
Instagram ижтимоий тармоғидаги блогида алкоголли ичимликлар рекламасини жойлаштирган блогер Н. Собировга нисбатан маъмурий чора кўрилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, қўмита томонидан ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган реклама материалларининг қонунчиликка мувофиқлиги ўрганилган. Текширувлар давомида блогернинг Instagram’даги саҳифасида алкоголли ичимликлар рекламаси жойлаштирилгани аниқланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 38-моддасига мувофиқ, ҳар қандай қувватдаги алкоголли ичимликларни реклама қилиш тақиқланган. Фақат айрим турдаги пиво ва виноларни белгиланган талаблар асосида реклама қилишга рухсат этилган
Қўмита маълумотига кўра, блогер тақиқланган маҳсулот рекламасини тарқатгани учун маъмурий жавобгарликка тортилган ҳамда тегишли ҳужжатлар судга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Gonzo” тахаллуси билан танилган блогер Гейдар Алиев ҳам Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган фестивал давомида жамоат тартибига зид ҳаракатлар содир этгани учун маъмурий жавобгарликка тортилган эди.
Live
БарчасиТуркияда F-16 ҳалокатга учради
12 август