Инспектор-психологларга жазо қўллаш ҳуқуқи берилади. Кимга? 

Жамият

image

Вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларга вояга етмаганларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларини бажармагани учун ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга нисбатан маъмурий жазо қўллаш ҳуқуқи берилади. Бу ҳақдаги қонун лойиҳаси кеча, 27 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” партияси фракцияси йиғилишида муҳокама қилинди. 

Қайд этилишича, ушбу йиғилишда “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 248-моддасига ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари ходимларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ҳамда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш борасидаги фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокамалар марказида бўлган.

Ҳозирги кунда республикада вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ортиб бораётгани ҳамда муаммоли ўқувчилар билан уларнинг ота-оналари иштирокида манзилли ишлаш тизимида камчиликлар мавжудлиги кузатилмоқда.

Ушбу қонун лойиҳаси билан вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларнинг ҳамда ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари хотин-қизлар масалалари бўйича (катта) инспекторларининг ваколатлари кенгайтириляпти. Шу мақсадда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 248-моддасига қўшимчалар киритилмоқда.

Жумладан, вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларга вояга етмаганларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаганлиги учун ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга нисбатан маъмурий жазо қўллаш ҳуқуқи берилиши назарда тутиляпти. Шунингдек, хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларга ҳимоя ордери талабларини бажармаслик учун назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённома тузиш ваколати берилиши кутилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Болалар омбудсманига мансабдор шахсларга қонунчилик бузилишига йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантириш ва тақдимномалар киритиш ҳуқуқи берилаётганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Инспектор-психологлар маъмурий жазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар