Инсон ички аъзолари савдоси билан шуғулланган гуруҳ ушланди

Олам

image

Қозоғистонда инсон ички аъзоларининг савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда "Polisia.kz" хабар берди.

Унга кўра, 22 нафар гумонланувчи (ташкилотчилар, тиббиёт ходимлари, нотариуслар, мижозлар ва донорлар) Олмаота, Жамбил ва Туркистон вилоятларининг уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлимлари томонидан қўлга олинган. 

"Жиноий гуруҳ аъзолари мижоз ва донорларни қидириш, қалбаки ҳужжатлар тайёрлаш ва ички органлар трансплантацияси бўйича операцияларни ташкил этиш билан шуғулланган. Келишув суммаси 6-10 млн тенге (тахминан 20 минг доллар) бўлиб, саккизта шундай ҳолатга оид далиллар топилди. Шунингдек, уч асосий ташкилотчи қўлга олинди.  Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида гумонланувчилардан пул, ҳужжатлар, рақамли ахборот воситалари ва бошқа ашёвий далиллар олиб қўйилди”, дейилади бу ҳақдаги хабарда.

Мамлакат қонунчилигига кўра, инсон аъзолари ва тўқималарини сотиш қатъиян тақиқланади.

Ҳозирда ушбу жиноий гуруҳга нисбатан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексидаги 116-моддани назарда тутиб, “Инсон аъзолари ва тўқималарини мажбуран ёки қонунга хилоф равишда олиб қўйиш” бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Айбланувчиларнинг мол-мулки мусодара қилиниши ва уларга ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон ички аъзолар савдоси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг