Инсон аъзолари трансплантацияси жараёни қонун билан мустаҳкамланади

Жамият

image

Ўзбекистонда инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси жараёни қонун билан мустаҳкамланади. Бу ҳақда бугун, 28 апрель куни сенаторлар томонидан маъқулланган “Инсон аъзолари ва тўқималари тўғрисида”ги қонунда белгиланган.

Таъкидланишича, қонун касалланиш ва инсон аъзоларидаги қайтариб бўлмайдиган жараёнлар туфайли ўлимга олиб келувчи ҳолатларни қисқартиришга хизмат қилади.

“Билдирилган таклифлар асосида сенаторлар томонидан тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий кенгашларнинг доимий комиссиялари билан биргаликда Қонуннинг самарали ижросини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди. “Йўл харитаси”да трансплантация жараёнларини сифатли амалга оширилиши учун зарур бўлган қонуности ҳужжатларни ишлаб чиқиш, ушбу хизматни аҳолига яқинлаштириш ва барча ҳудудларда буйрак трансплантацияси амалиётини йўлга қўйиш, тегишли давлат тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини яхшилаш ҳамда юқори малакали тиббиёт кадрларни тайёрлаш каби йўналишлар қамраб олинган”, дейилади хабарда.

Қонун қабул қилингандан сўнг “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижроси сенаторлар томонидан жойларда доимий равишда назорат этиб борилади.

Мазкур Қонун қабул қилиниши билан соҳанинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштиришга, аҳолининг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ҳимоясига қаратилган давлат сиёсатини амалдаги қонунчилик асослари билан тўлдиришга имконият яратилади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 700 дан ортиқ буйрак кўчириб ўтказиш, жигар ва ўзак ҳужайра амалиётлари бажарилган.   Хусусан, бугунгача трансплантация амалиётлари Самарқанд, Наманган, Хоразм, Сурхондарё ва Андижон вилоятларида ўтказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг