Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссар Ўзбекистонга келмоқда

Local

image

Жорий йилнинг 13-15 март кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари буйича олий комиссари Фолькер Тюрк бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, олий комиссар Ўзбекистонга ташрифи чоғида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар ва Адлия вазирликлари раҳбарияти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари буйича вакили (Омбудсман) билан учрашув ўтказади.

Шунингдек, ташриф режасига Фолькер Тюркнинг Қорақалпоғистон Республикасига сафар қилиши ҳам киритилган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends