Иншо ёзиб менга юборинг, уларни ўқиб жавоб бераман – Президент ўқувчиларга

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида жойлашган 20-мактабнинг 6-синф ўқувчилари билан мулоқотда улардан иншо ёзиб юборишларини сўраб, иншоларни ўқиб, жавоб йўллашини айтди. 

Президент Матбуот хизмати томонидан эълон қилинган видеода давлат раҳбари ўқувчиларнинг дунёдаги бўлаётган воқеалардан қўл телефони орқали хабардор бўлиб боришини олқишлаган. 

“Қисқа вақт бўлса ҳам сизлар билан кўришиб кетишдан мақсадим – ҳозир телевизор кўрасизлар, интернет сизларга очиқ, дунё воқеаларидан хабардорсизлар. Ҳаммангизда телефон бор-а?! Бу ҳам яхши, дунё очиқлигидан, дунёдаги воқеаларга сизлар ҳам бефарқ бўлмаганингиздан далолат. Ҳаммангиз менинг фарзандим. Сизларга илтимосим битта: худди ота-онангиз сизларга ишониб, қандай илтимос қилса, мени ҳам илтимосим, ишончим сизлардан”,дейди Президент. 

Ўзбекистон раҳбари ўқувчилардан ўзи ва орзулари, келгусида қайси касбни танламоқчи экани ҳақида ўзбек тилида иншо ёзиб юборишларини сўраб, уларни бирма бир ўқиб, жавоб ёзиб юборишини айтади.  

“(Ўқитувчига юзланиб – таҳр.) Булар ўзбек тилида яхши иншо ёзса-да, эртанги кунда мен ким бўламан, олийгоҳга киришга ҳаракат қиламан, Президентга ваъда бердим деб. Шу иншоларни менга бериб юборсангиз, мен кейин шу иншо орқали булар билан чуқурроқ танишардим. Ҳар бирингизга шу иншолар орқали ўзимнинг ниятларимни ёзиб юбораман”, дейди Президент. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Олмалиқ

Баҳолаганлар

88

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг