Инқироз чекиняптими? Апрелнинг иккинчи ўн кунлигида маҳсулотлар сотувида ўсиш кузатилди

Жамият

image

Апрель ойида маҳсулотлар сотувидаги тушумларда ўсиш кузатилиб, 340 миллиард сўмга яқинлашган. Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги маълум қилмоқда.

Карантин чоралари даврида иқтисодий фаоллик сусайишининг энг қуйи даври апрель ойининг биринчи декадасига тўғри келган. Товар хом-ашё биржасида савдолар битимлари ҳажми ўртача 30 фоизгача, айрим товарлар бўйича эса сотиш ҳажми 80 фоизгача тушиб кетди.

Вазирлик маълумотига кўра, апрель ойининг 1-27 кунларида март ойининг мос даврига нисбатан республика бўйича жами пул тушумлари 45 фоизга, бунда, маҳсулотларни сотишдан тушган тушумлар 31 фоизга ҳамда пуллик хизматлар соҳасидан келадиган тушумлар эса қарийб 2,7 баробарга қисқариши кузатилган.

Шу билан бирга, апрель ойининг иккинчи ўн кунлигидан бошлаб маҳсулотлар сотуви тушумларида сезиларли ўсиш кузатилган. Бу декададаги ўртача кунлик тушумлар 337,1 млрд сўмни ташкил қилган (биринчи ўн кунликда ўртача тушум – 255,5 млрд сўм). Мазкур тенденция апрель ойининг сўнгги ўн кунлигида ҳам давом этиб, кунлик ўртача тушумлар 340,1 мрлд сўмни ташкил қилган.

Пуллик хизматлардан келадиган тушумлар динамикасида ҳам кескин қисқаришдан сўнг, фаоллик кузатилаётганига қарамасдан ўсиш суръатлари пастлигича қолмоқда. 

Бу кўрсаткич: 
•    биринчи ўн кунликда ўртача кунлик тушум – 38,4 млрд сўм, 
•    иккинчи ўн кунлик – 40,5 млрд сўм, 
•    учинчи – 43,7 мрлд сўм).

Иқтисодий фаолликнинг маълум даражада секинлашувига қарамай апрель ойида тадбиркорлик субъектлари томонидан жалб қилинган кредитлар қолдиғи 2,3 трлн сўмга ошган. Хусусан, апрель ойининг дастлабки 20 кунида ушбу соҳага ажратилган кредитлар миқдори 4,3 трлн сўмни ва сўндирилган кредитлар миқдори қарийб 2 трлн сўмни ташкил этгани маълум қилинмоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

инқироз

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг