Ингушетияда “Медов клани” аъзолари ўртасида отишма чиқди. Қурбонлар бор
Олам
−
16 Июнь 2020
6593Назрани шаҳрида (Ингушетия) беш киши ҳалок бўлган отишма сабаблари ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.
Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, Медов уруғининг қариндошлари ўртасида бир неча кун можаролар бўлган. Икки ака-ука бу масалада келиша олмаган. 16 июнь куни зиддиятли томонларнинг ҳар бири ўз одамларини тўплашди ва улар Назранидаги Коммуналная ва Варшава чорраҳасида учрашишди. Жанжал бошланиб, Назрани туман милицияси капитани Адам Медов можаронинг бошқа иштирокчисини пичоқлаган, шундан сўнг жабрланувчининг тарафдорлари ўт очишни бошлаган.
Полиция зобити Медов ва унинг Республика “Росгвард”ининг шахсий хавфсизлик бўлимида ишлайдиган амакиваччаси Магомед Медов ўқдан яраланиш оқибатида ҳалок бўлган. Учинчи марҳумнинг фамилияси ҳам Медов эканлиги айтилмоқда.
Ингушетиянинг собиқ ички ишлар вазири, генерал-майор Муса Медов “Медов клани”нинг раҳбари ҳисобланади. У вазирликни 2011 йилгача бошқарган, аммо бир қатор шов-шувли жанжаллардан сўнг, нафақага чиққан эди. Ҳозир унинг кўплаб қариндошлари полиция ва Россия гвардиясида хизмат қилмоқда.
Хабарга кўра, ушбу ҳолат бўйича жиноий иш очилган, тергов давомида низолашаётган томонларнинг қурол олишга ижозати бор ёки йўқлигини аниқланмоқда.
Отишма оқибатида беш киши ҳалок бўлди. Икки киши оғир яраланди ва шифохонага олиб кетилди. Гумон қилинаётган фитначи ҳибсга олинган – у “Медов клани”нинг кекса вакили Савангерей Медов ҳисобланади. Айнан у ер талашган қариндошларнинг ўртасида жанжал қўзғатган.
Ички можарода 15 киши иштирок этган. Отишмада томонларини ажратишга уринган Аксидоев исмли посбон ҳам ҳалок бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь