Инфантино Жаҳон чемпионати танқидчиларига мурожаат қилди
Спорт
−
27 июл 1751 2 дақиқа
FIFA президенти Жанни Инфантино 2026 йилги Жаҳон чемпионати танқидчиларига очиқ хат билан мурожаат қилди. У ўз фикрларини Instagram саҳифасида эълон қилди.
“Сизлар нафрат ва танқидга шунчалик берилиб кетдингизки, асосий нарсани кўрмай қолдингиз. Сизлар четдан туриб танқид қилаётган бир пайтда, биз FIFA’да дунёдаги энг йирик спорт томошасини ташкил этиш, уни юқори савияда ўтказиш ва мухлисларга тақдим этиш учун тинмай меҳнат қилдик. Биз мусобақа давомида ҳеч қандай зўравонликка, ҳеч қандай жиддий ҳодисага дуч келмадик. Хавфсизлик тўлиқ таъминланди, майдонларда эса фақат қувонч ва бахт ҳукм сурди”, дейди 56 ёшли Жанни Инфантино.
Инфантинонинг таъкидлашича, айрим баҳсли ҳакамлик қарорлари футболнинг табиий қисми ҳисобланади.
“Айрим вазиятларда сариқ ёки қизил карточкалар бўйича хатолар, шунингдек, кейинчалик футболчиларни дисквалификация қилмаслик ҳақидаги қарорлар одатий ҳолдир. Бундай амалиётлар дунёнинг энг йирик чемпионатларида ҳам қўлланилади ва кенг қабул қилинган. Қизиғи шундаки, айнан шу тизимдан фойдаланадиган мамлакатлар ҳам бизга танқид билан чиқмоқда”, дейди FIFA раҳбари.
У, шунингдек, турнир давомида барча жамоаларга тенг муносабатда бўлинганини таъкидлади.
“Эрон АҚШга ҳеч қандай ҳодиса ёки можаросиз кирди. Эрон терма жамоасига виза берилди, чунки футбол тинчлик ҳақида. Бу сиёсат эмас. Шунингдек, жиддий соғлиқ муаммолари ёки бошқа қийинчиликларга дуч келган мамлакатларнинг вакилларига ҳам визалар берилди”, дейди Инфантино.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг финалида Испания терма жамоаси Аргентинани қўшимча вақтда 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, иккинчи бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритганди.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август