Индонезиядаги тартибсизликларда ҳалок бўлганлар 174 нафарга етди

Олам

image

Индонезияда стадиондаги тартибсизликларда ҳалок бўлганлар сони 174 кишига етди. Бу ҳақда “Associated Press” нашри хабар бермоқда.

Шарқий Ява губернатори ўринбосари Эмиль Дардакнинг сўзларига кўра, 100 дан ортиқ ярадор шифохоналарда, улардан 11 нафарининг аҳволи оғир. Ўлганлар орасида беш ёшли бола ҳам бор.

Индонезия футбол ассоциацияси бош котиби Юнус Нуси матбуот анжуманида Халқаро футбол федерацияси фожиа юзасидан ҳисобот талаб қилганини маълум қилган.

"FIFA билан алоқа бўлди, ташкилот ҳисобот сўради. Биз санкцияларга тушиб қолмаслик учун FIFA билан боғланамиз", дейди у.

Индонезия Президенти Жоко Видодо фожиа муносабати билан ҳамдардлик билдирган. У полиция бошлиғи ва футбол ассоциацияси раисига чуқур текширув ўтказишни ва у якунланмагунча Индонезия футбол чемпионатини тўхтатиб туришни топширган.

Эслатиб ўтамиз, Индонезиянинг Маланг шаҳридаги стадионда футбол ўйини ортидан юз берган тартибсизликларда камида 127 киши ҳалок бўлиб, 180 киши жароҳат олгани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев ушбу фожиа юзасидан Индонезия Президенти Жоко Видодога таъзия билдирди.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

227

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг