Индонезияда зилзила курбонлари қарийб 4 баравар кўпайди

World

image

Индонезияда 5,1 магнитудали зилзила қурбонлари сони 162 кишига етди. Бу ҳақда бугун, 21 ноябрь куни Индонезиянинг “Kompas” газетаси Ғарбий Ява провинцияси ҳукумати вакилларига таяниб хабар берди.

Уларга кўра, ҳалок бўлганларнинг аксарияти болалардир. Аввалроқ 46 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Зилзила эпимаркази пойтахт Жакартадан 74 км жануби-шарқда жойлашган. Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, силкиниш ўчоғи 5 км чуқурликда содир бўлган.

Индонезия Тинч океани ҳавзасидаги ёриқлар туфайли тез-тез зилзилалар, вулқон отилиши ва цунамиларга дучор бўлади. Хусусан, 2004 йилги кучли зилзила ва цунами деярли 230 000 кишининг ҳаётига зомин бўлган.


Rate Count

98

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends