Индонезияда зилзила қурбонлари сони 268 кишига етди

Олам 1999
image

Индонезиянинг Ява оролида содир бўлган зилзила қурбонлари сони 268 кишига етди. Бу ҳақда “Detik” нашри мамлакатнинг табиий офатларни назорат қилиш агентлиги раҳбарига таяниб хабар берди.

"Биз ҳозирда 268 киши вафот этганини биламиз. Маълумотлар мунтазам равишда янгиланмоқда”, дейди агентлик раҳбари Сухарьянто.

Маълум бўлишича, зилзила оқибатида камида 377 киши жароҳатланган, 31 киши бедарак йўқолган. 2300 дан ортиқ уй бутунлай вайрон бўлган ёки катта зарар кўрган. 

Бундан ташқари, зилзила битта қишлоқни қамраб олган кўчкини келтириб чиқарган.

Эслатиб ўтамиз, 21 ноябрь куни Индонезиянинг Ява оролида зилзила содир бўлганди. Дастлаб ҳалок бўлганлар сони 46 та экани қайд этилган бўлса, кейинчалик 162 кишига етгани маълум бўлганди.

Фарангиз Салимова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 40
Рейтинг: 3.1
t
×