Индонезияда вулқон отилиши кузатилди (видео)
Олам
−
10 Февраль 2023
3723Индонезиядаги зилзила оқибатида Сиау оролининг Карангетанг вулқони отилиши кузатилди. Бу ҳақда “The Star” нашри хабар берди.
Табиий офатларни бошқариш ва оқибатларини юмшатиш милиий агентлигининг маълумотларига кўра, лава олтита дарёдан қуйилган. Шулардан Батанг, Тимбеланг, Беҳа Барат, Наниту, Батуаванг ва Кахетанг дарёлари 1784 метр баландликдан бошланади. Хавф оқибатида яқин атрофдаги қишлоқлардаги аҳоли эвакуация қилинган.
“Тоғнинг қиялиги жуда тик, шунинг учун лава тез тушади”, дейди марказ координатори.
Агентлик матбуот котиби Муҳарий ер қимирлаши юз бергандан сўнг вулқон отилишидан ташқари бир қанча уй, шифохона, масжид, дўкон бинолари вайрон бўлганини айтди. Ер силкиниши оқибатида 3 киши жароҳатланган, 4 киши ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 февралида Индонезиянинг Янги Гвинея оролидаги Папуа провинциясида 5,1 магнитудали зилзила содир бўлган эди.
LiveБарчаси