Индонезия Россия нефтига қайтяпти

Олам

image

Индонезиянинг давлат назорати остидаги нефтни қайта ишлаш заводи Pertamina нефть сотиб олиш учун тендер рўйхатига Россия нефть навларини қўшди. Бу ҳақда уч нафар трейдерга таяниб, "Reuters" хабар берди

Гарчи Индонезия Россияга қарши Ғарб санкцияларига қўшилмаган бўлсада, Pertamina 2022 йилда Россия-Украина ҳарбий можароси бошланганидан бери орқага қадам ташлаб, анча вақт давомида Россия нефтини сотиб олмади. Маълумотларга кўра, Pertamina охирги марта Россиядан ESPO Blend ва Sokol мойларини 10 йилдан кўпроқ вақт олдин сотиб олган. Ушбу завод жорий йилнинг 15-17 сентябрь кунлари етказиб берилиши учун Россиянинг Уралс нефтини, 18-20 сентябрь кунлари эса Sokol мойини сўради.

“Тендерлардан бири ўтган ҳафта, иккинчиси душанба куни ёпилди”, дейди манбалар. 

Натижалар ҳали эълон қилинмаган. Pertamina’нинг режалари билан таниш бўлган манбалардан бирининг айтишича, компания Россия нефтини фақат нархлар чегараси бўйича сотилган тақдирдагина сотиб олиши мумкин. Бундай чегара Ғарб юк жўнатувчилари ва суғурталовчиларига нефть бир баррель учун 60 доллардан пастроқ нархда сотилган тақдирда Россия нефть савдосида иштирок этиш имконини беради.

Pertamina нефтни қайта ишлаш бўлими вакили сешанба куни компания барча тегишли қоидаларга риоя қилган ҳолда ўзининг нефтни қайта ишлаш хусусиятларига мос келадиган нефть хомашёсини сотиб олишини айтди.

"Агар биз Россиядан нефть хомашёсини сотиб олсак, у нархларни чеклаш механизми остида амалга оширилади", деди завод матбуот котиби Ҳерманся Насроен.

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Ғарбнинг Россия энергетика секторига қарши санкциялари, жумладан, Европа Иттифоқининг нефтга эмбаргоси ​​ва нархларни чеклаш механизми Хитой, Ҳиндистон ва Туркияни Россия нефтининг асосий харидорига айлантирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Индонезия нефт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made