Индонезия Ғазога минглаб аскар юборишни режалаштирмоқда
World
−
10 February 4750 1 minute
Индонезия Ғазо секторидаги вазиятни барқарорлаштириш кучлари таркибида иштирок этиш учун ҳарбий контингент юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “The Jerusalem Post” хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, Индонезия қўшинларини анклав ҳудудига жойлаштиришнинг аниқ муддатлари ҳозирча белгиланмаган. Бироқ улар Ғазо секторининг жанубида – Рафаҳ ва Хон Юнус шаҳарлари оралиғидаги ҳудудга жойлаштирилиши режалаштирилаётгани айтилмоқда.
Манбага кўра, айни пайтда ҳарбийларни қабул қилишга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, контингент учун турар-жой бинолари қурилиши давом этмоқда.
Индонезия юбориши мумкин бўлган ҳарбийлар сони расман ошкор этилмаган. Шунга қарамай, манбаларга кўра, бир неча минг аскарни жойлаштириш масаласи муҳокама қилинмоқда.
Исроил нашрларининг таъкидлашича, дунёдаги энг кўп аҳолига эга мусулмон давлати ҳисобланган Индонезия халқаро барқарорлик кучлари таркибида Ғазога ҳарбий юборадиган илк мамлакат бўлиши мумкин.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28