“Имтиёзлар юрти”: терма жамоа аъзолари коллежга имтиҳонсиз қабул қилинади
Жамият
−
09 Январь 2021
4172Миллий терма жамоаларга саралаб олинган спортчилар имтиҳонсиз Олимпия захиралари коллежига қабул қилинади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов маълум қилди.
Таъкидланишича, 10-12 ёшга тўлган спортчилар учун тизимли мусобақалар йўлга қўйилади. Терма жамоага саралаб олинган спортчилар тўғридан-тўғри, имтиҳонсиз Олимпия захиралари коллежига қабул қилинади. Улар 2025 йилга келиб, Ўзбекистонда ўтадиган IV ёзги Осиё ўйинларига 4 йил давомида мақсадли равишда тайёргарлик кўриб боради.
“Энг катта муаммо — мураббийларнинг машғулот жараёнларига илмий, замонавий методология асосида ёндашмаётгани, янги спорт технологияларидан фойдаланмаётгани”, дейди вазир ўринбосари.
Эрматовга кўра, 2020 йилда тизимдаги спортга ихтисослашган таълим муассасалари фаолияти танқидий-таҳлилий ўрганилган.