Имрон Хон: Покистон энди жангарилар учун бошпана эмас  

Олам

image

Бугун, 17 февраль куни Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон Покистон энди жангарилар учун бошпана бўлмаслигини айтди. Шунингдек, унинг маъмурияти Афғонистондаги тинчлик жараёнини тўлиқ қўллаб-қувватлаётганини билдирди. 

Халқаро хамжамият томонидан Афғонистон билан чегарадош минтақада "Толибон" ва бошқа экстремистик гуруҳларни қўллаб-қувватлаганликда айбланаётган Покистон ҳар қандай битим ва хавфсизликнинг калити деб қаралади.

"Ўтмишда қандай вазият юзага келган бўлса ҳам, ҳозир бизга битта нарса керак: Афғонистондаги тинчлик”, дейди Хон. Аввалроқ, Афғонистоннинг иккинчи вице-президенти Сарвар Даниш Имрон Хонни толибларга Покистондаги афғон қочқинлар лагерларидан янги жангариларни ёллашга рухсат беришда айблаган эди.

Ўтган ҳафта расмийларнинг таъкидлашича, "Толибон", Афғонистон ва АҚШ хавфсизлик кучлари етти кунлик "зўравонликни тўхтатиш" бўйича сулҳни имзолаган эдилар. Ушбу қадамга тўлиқроқ келишув эълон қилинишидан олдин ишончни мустаҳкамлаш чораларининг бир қисми сифатида қаралди. Аммо, дам олиш кунлари қон тўкилиши, жумладан, Қундуз вилоятида "Толибон" ҳужуми давом этди

Эслатиб ўтамиз, aфғонистонлик қочқинлар 1979 йилда Совет Иттифоқининг Афғонистонга қўшин киритишидан кейин Покистонга кела бошлаганлар. Маълумотларга кўра, Покистонга жойлашган қочқинлардан "Толибон" ҳаракати ўзи учун жангарилар тайёрлаган.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг