Имомали Раҳмоннинг жиянлари вазирни дўппослагани бўйича изоҳ берилди

Олам

image

Тожикистон Ички ишлар вазири генерал Рамазон Раҳимзода мамлакат Президентининг жиянлари Соғлиқни сақлаш вазирини калтаклагани ҳақидаги хабарларни йўққа чиқарди.

Раҳимзода Душанбедаги матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, давлат раҳбарининг синглиси пойтахт клиникаларидан бирида коронавирусдан вафот этганидан кейин Соғлиқни сақлаш вазири Жамолиддин Абдуллозода марҳуманинг ўғиллари томонидан дўппосланганини рад этди.

Вазир ушбу ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлигига ҳеч қандай шикоят тушмаганини ва бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқлардан хабар топганини айтган.

Эслатиб ўтамиз, 20 июль куни Имомали Раҳмоннинг жиянлари Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирини калтаклагани ҳақида матбуотда хабарлар тарқалганди. Айтилишича, бунга Президентнинг синглиси Қурбонбий Раҳмонованинг коронавирусдан вафот этгани сабаб бўлган.

Президентнинг синглиси учун атайлаб таклиф қилинган Германия, Россия ва Ўзбекистондан борган халқаро мутахассислар беморнинг ўлимидан икки соат аввал тожикистонлик шифокорларнинг даволаш услубини нотўғри, деб атаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

760

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг