Имомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга ташрифи якунланди

Жамият

image

Бугун, 27 март куни Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи ниҳоясига етди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Кеча, 26 март куни давлат раҳбарлари тор доирада музокаралар ва Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилишини ўтказди, қўшма лойиҳаларга старт берди. Учрашувлар якунида икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланди.

Бугун, 27 март куни саммит Бухорода давом этди. Давлат раҳбарлари тарихий обидаларни зиёрат қилди, саноат корхонасининг фаолияти билан танишди.

Тадбирлар якунлангач, Бухоро халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.

Шу билан давлат раҳбари Бухорога сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг