Имомали Раҳмон вафот этгани айтилмоқда
Олам
−
27 Сентябрь 2022
97529Ижтимоий тармоқларнинг қирғиз сегментида Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон инсульт ўтказиб, вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Баъзи саҳифаларда эса у оғир аҳволда экани айтилган. Ўз навбатида Имомали Раҳмон тожик-қирғиз чегарасидаги тўқнашувлардан кейин бетоб бўлгани тахмин қилинган.
Бироқ бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бунга Тожикистон Президенти Матбуот хизмати томонидан эълон қилинган хабарлар асос бўлади.
Тожикистон Президенти сайтида эълон қилинган хабарларга кўра, Имомали Раҳмон бугун, 27 сентябрь куни бир қатор таълим объектлари очилишида қатнашган ва Россия Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик телеграммасини юборган.
Матбуот хизмати хабарларидан маълум бўлишича, Имомали Раҳмон бугун дастлаб Душанбе шаҳрида Сотим Улуғзод номидаги Тожикистон давлат тиллар институтининг янги маъмурий-ўқув биноси очиб берган. Шунингдек, у институтда нутқ сўзлаган.
Сотим Улуғзод номидаги Тожикистон давлат тиллар институтининг янги биноси фойдаланишга топширилгач, Имомали Раҳмон Давлат тили кунини нишонлаш арафасида пойтахт ўқитувчилари, талабалари ва таълим соҳаси вакиллари билан учрашув ўтказган.
Шундан сўнг, Имомали Раҳмон ва Тожикистон Республикаси Олий Мажлисининг Миллий мажлиси раиси, Душанбе шаҳри мэри Рустами Имомали Душанбенинг Фирдавсий туманида “Гимназия Нуриддин” хусусий ўрта таълим муассасасини фойдаланишга топширган ва унинг имкониятлари билан танишган.
Шундан келиб, чиқиб айтиш мумкинки, Имомали Раҳмоннинг инсульт ўтказгани ёки вафот этгани ҳақидаги хабарларга ҳақиқатга тўғри келмайди.
Маълумот учун, Имомали Раҳмон 69 ёшда. У Тожикистонни 1994 йилдан бери бошқариб келяпти.
LiveБарчаси