Имомали Раҳмон Путинга ҳамдардлик билдирди

Олам

image

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Россия етакчиси Владимир Путинга Махачқалъада одамларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Телеграмма матни билан Тожикистон Президенти матбуот хизмати хабар берди. 

“Доғистон Республикасининг Махачқалъа шаҳридаги ёқилғи қуйиш шохобчасида юз берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик. Марҳумларнинг яқинларига самимий ҳамдардлик сўзларимизни етказинг. Барча жабрланганларга тезроқ соғайиб кетишларини тилайман”, дейилади телеграммада.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 14 август куни Доғистон пойтахти Махачқалъадаги ёқилғи қуйиш шохобчасида кучли портлаш содир бўлди. Дастлаб АЁҚШ ёниб кетган, кейин олов ёқилғи қуйиш шохобчасига ўтган ва кучли портлаш юз берган. Портлашдан деярли 4 соат ўтиб ёнғин ўчирилган.

Дастлаб портлаш оқибатида 27 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар бергандик, бироқ сўнгги маълумотларга кўра, фавқулодда вазият қурбонлари сони 35 нафарга етган, улардан уч нафари болалардир. 15 август республикада мотам куни деб эълон қилинди.

Содир бўлган портлаш муносабати билан Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Россия етакчиси Владимир Путинга ҳамдардлик телеграммасини йўллади.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Доғистон Имомали Раҳмон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг