Имомали Раҳмон дунёни яқинлашаётган хавфдан огоҳлантирди

Олам

image

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон бутун дунёда музликлар эриб бораётгани, XXI асрнинг охирига бориб, сайёрада музликларнинг учдан бир қисми йўқ бўлиб кетишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда у БМТнинг “2025 йилга мўлжалланган йўл харитаси: Музликларни сақлаш халқаро йили” мавзусидаги тадбиридаги нутқида сўз очди.

Имомали Раҳмоннинг айтишича, мазкур жараён, айниқса, Тожикистонда яққол сезилмоқда. Сўнгги 50 йил ичида мамлакатда мингдан ортиқ музликлар тўлиқ эриб кетган, мамлакат музликларининг умумий ҳажми қарийб учдан бир қисмга қисқарган.

Шунингдек, у ҳозирда дунёда аҳоли жон бошига тоза сув кўрсаткичи 2,5 баробарга, Марказий Осиё минтақасида эса 4 баробарга камайганини таъкидлаган. 

“Мутахассисларнинг фикрига кўра, сўнгги уч йил дунёдаги метеорологик кузатувларнинг бутун даври учун энг иссиқ йил бўлди. Аҳоли сонининг ўсиши ва иқтисодий тараққиёт туфайли сувга бўлган талабнинг ошганини ҳисобга олсак, бу жараённинг давом этиши салбий оқибатларга олиб келиши мумкин”, деган Тожикистон раҳбари.

Бундан ташқари, Тожикистон Президенти Арктика ва Антарктика музликларининг эриши денгиз сатҳининг кўтарилишига сабаб бўлиб, дунёнинг юз миллионлаб аҳолиси, айниқса, кичик орол давлатлардаги одамлар ҳаётига таҳдид солаётганини айтган.

Шу муносабат билан Имомали Раҳмон ўртача ҳаво ҳароратини пасайтиришга қаратилган изчил ва келишилган саъй-ҳаракатларни амалга оширишга чақирган. У 2025 йил Тожикистон музликларни сақлаш бўйича халқаро конференцияга мезбонлик қилишини қайд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Имомали Раҳмон Тожикистон Президенти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг