“Имом Бухорий” ордени таъсис этилди
Жамият
−
16 Август 2022
7778Ўзбекистонда икки даражали “Имом Бухорий” ордени таъсис этилди. Ўзбекистон Президенти кеча, 15 август куни “Имом Бухорий” орденини таъсис этиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Қонунга мувофиқ, “Имом Бухорий” ордени икки даражадан иборат бўлади:
• “Олий Даражали Имом Бухорий” ордени;
• “Имом Бухорий” ордени.
“Олий Даражали Имом Бухорий” ордени билан илм-фан ва маданият, жумладан, ислом маърифати ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ҳамда илмий меросини ўрганиш ва халқаро майдонда кенг тарғиб қилишда катта ютуқларга эришганлиги учун:
• хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари;
• хорижий мамлакатлар парламентлари вакиллари;
• халқаро ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ҳамда уларга тенглаштирилган бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакиллари, шунингдек хорижий арбоблар ва олимлар;
• мамлакатимизнинг атоқли давлат ва жамоат арбоблари, диний-ижтимоий соҳадаги раҳбарлар ва етук уламолар, атоқли олимлар, адиблар, педагоглар ва илмий тадқиқотчилар мукофотланади.
“Имом Бухорий” ордени билан эса буюк алломаларимизнинг илмий ва диний меросини тадқиқ этиш ҳамда тарғиб қилиш, ислом динининг умуминсоний қадриятлари ва асл моҳиятини мамлакат аҳолиси, айниқса ёшларга етказишдаги хизматлари учун:
• илм-фан, таълим-тарбия, маданият, санъат ва адабиёт соҳаси ходимлари;
• давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари;
• диний уламолар;
• олимлар ва тадқиқотчилар мукофотланади.
“Олий Даражали Имом Бухорий” ордени билан мукофотланган шахсларга БҲМнинг 70 баравари (21 млн сўм), “Имом Бухорий” ордени билан мукофотланган шахсларга эса БҲМнинг 50 баравари (15 млн сўм) миқдоридаги бир марталик пул мукофоти берилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь