IMMAF президенти Тошкентга келди (видео)

Спорт

image

Бугун, 26 октябрь куни Халқаро аралаш жанг санъатлари федерацияси (IMMAF) президенти Керрит Браун Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Браунни Тошкент Халқаро аэропортида Ўзбекистон ММА федерацияси вакиллари ва ОАВ қарши олди.

“Тошкентга келганимдан жуда хурсандман. Биз бу ерда IMMAF Жаҳон чемпионатини ўтказамиз. Ўйлайманки, чемпионат баҳслари юқори савияда ташкил этилади”, дейди Браун.

Маълумот учун, 5-10 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида аралаш жанг санъатлари бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилади. Мусобақада 67 дан ортиқ миллий федерациялардан келган 650 нафардан ортиқ спортчи иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон ММА IMMAF

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг