Илон Маскка тақлид қилган руҳоний черковдан ҳайдалди

Олам

image

Англикан католик черкови руҳонийси Келвин Робинсон америкалик машҳур миллиардер Илон Маскнинг мунозарали имо-ишорасини такрорлагани учун лицензиясидан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Англия черкови маълум қилди.

Қайд этилишича, руҳоний Вашингтонда абортга қарши саммитда сўзга чиқиб, нутқини якунлаш учун фашистларнинг саломига ўхшаш ҳаракатни кўрсатган. АҚШ Президенти Дональд Трампнинг инаугурациясида миллиардер Илон Маск ҳам шундай ҳаракат қилган ва бу ҳам мунозараларга сабаб бўлган.

Англикан католик черкови руҳонийга бундай хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслиги учун огоҳлантирилгани тўғрисида баёнот чиқарди. У руҳонийлик лицензиясидан маҳрум қилинди, энди черковда хизмат қила олмайди. Англикан черковида лицензиядан маҳрум қилиш – бу руҳоний энди ушбу епархиядаги хизмат вазифаларини қонуний равишда бошқа бажара олмаслигини англатади.

“Биз фашистларнинг мафкураси ва антисемитизмини ҳар қандай шаклда қоралаймиз. Фашистларнинг саломини рақибларнинг жаҳлини чиқариш, ҳатто оддий ҳазил сифатида такрорлайдиганлар ҳам Ҳолокост воқеасини унутганлар ҳисобланади”, дейилади баёнотда.

Маълумот учун, Ҳолокост воқеаси – Иккинчи жаҳон уруши даврида Германия ва унинг иттифоқдош ҳудудларида яшаган европалик яҳудийлар таъқиб қилинган ва улар ўша ҳудудда қириб юборилган ҳодисадир.

Сара Комилжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Илон Маск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг