Илон Маск учун ғайриоддий ҳайкал ясалди (фото)

Технология

image

Америка Қўшма Штатларидаги Теsla’нинг штаб квартирасига етказилган Илон Маскнинг боши ифодаланган ҳайкал тадбиркорнинг эътиборини жалб қила олмади. Тадбиркорнинг “боши” ҳайкалда ракета миниб кетаётган эчки танасига ўрнатилган. Бу ҳақда “Business Insider” нашри хабар берди.

Ушбу улкан ҳайкалнинг оғирлиги 5443 килограммни ташкил қилса, узунлиги деярли 10 метргача етади.

Қайд этилишича, ўзини Илон Маскнинг ишқибози деб эълон қилган Эшли Сансалоне, Алек Вулверт ва Ричи Латимер бошчилигидаги ишқибозлар жамоаси ҳайкалнинг яратилишида ташаббускор бўлган. Улар бу ишлари орқали Илон Маскнинг эътиборини жалб қилиб, ўзларининг GOAT Token криптовалютасини ривожлантиришни хоҳлаган. Бироқ ушбу ғоя иш бермаган. Илон Маск ҳануз ушбу ҳайкал ҳақида сўз очмаган.

“The Wall Street Journal” нашрининг ёзишича, ҳайкалнинг бош қисми канадалик ҳайкалтарош Кевин Стоун томонидан ясалган. Стоун Илон Маскнинг бошини ясаш учун олти ой вақт сарфлаган. Ҳайкалнинг қолган қисимлари Аризона штатининг Феникс шаҳрида бунёд этилган.

Аввалроқ Илон Маск Флорида губернатори Рон ДеСантис 2024 йилда Америка Қўшма Штатлари президентлигига ўз номзодини қўйишга қарор қилса, уни қўллаб-қувватлашини Тwitter’даги саҳифасида ёзган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Илон Маск

Баҳолаганлар

431

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг