Илон Маск АҚШ президентлигига қайси номзодни қўллашини айтди
Олам
−
26 Ноябрь 2022
16073Америкалик бизнесмен Илон Маск Флорида губернатори Рон ДеСантис 2024 йилда Америка Қўшма Штатлари президентлигига ўз номзодини қўйишга қарор қилса, уни қўллаб-қувватлашини Twitter’даги саҳифасида ёзди.
Миллиардернинг қайд этишича, у аввалроқ демократ Барак Обамани қўллаб-қувватлаган ва истаксиз бўлса-да, республикачи Дональд Трампга эмас, демократ Жо Байденга овоз берган.
“Аммо сўз эркинлиги кучли демократиянинг асосидир ва у устувор бўлиши керак. Мен 2024 йилда президентликка ақлли ва марказлаштирувчи одам сайланишини афзал кўраман. Мен Байден маъмуриятида шундай бўлади, деб умид қилгандим, аммо ҳозиргача ҳафсалам пир бўлди ”, дейди Маск.
Аввалроқ Fox News телеканали президентлик сайловларида иштирок этиши мумкин бўлган номзодлар, жумладан, Трамп вице-президенти Майк Пенс ва Флорида штатининг машҳур ёш губернатори Рон ДеСантисни эълон қилган эди. Шунингдек, АҚШнинг собиқ етакчиси Дональд Трамп ҳам ўз номзодини қўйиш ниятида эканлигини маълум қилганди.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь