Илон Маск сабабли биткоин нархи тушиб кетди
Олам
−
17 Май 2021
5277Сўнгги уч ой ичида биринчи марта биткоиннинг қиймати 45 минг доллардан пастга тушиб кетди. Бу Tesla асосчиси Илон Маскнинг баёнотлари фонида юз берди, деб ёзган “Bloomberg”.
Маълумотларга кўра, Маск Tesla 1,5 миллиард долларлик криптоактивларни сотишга тайёрланаётгани ёки сотгани ҳақида гапирган.
Маскдан Tesla криптовалюталардан халос бўлгани ҳақида сўраб ёзишган.
“Ҳақиқатан ҳам”, деб жавоб берган Маск саволга жавобан.
Бироз вақт ўтиб эса Маск Tesla илгари сотиб олинган биткоинларни сотмаганини ёзиб қолдирган.
“Миш-мишларни бекор қилиш учун Tesla биткоинларни сотмади”, деб ёзган тадбиркор.
Бироқ, шундан сўнг биткоининг нархи пасайиб кетган ва у ҳозирда 44 800 долларга тенг.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг март ойида Tesla электр транспорт воситаларини биткоинларга сотиш бошланганини эълон қилганди.
Биткоин – бу блокчейн технологиясига асосланган, шу тизимда иштирок этувчи ҳар қандай фойдаланувчи томонидан “қазиб олиниши” (чиқарилиши) мумкин бўлган криптовалюта. Бунинг учун тизимнинг янги блокларини яратиш керак бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь