Илон Маск Хитойга борди

Олам

image

Миллиардер Илон Маск Хитойга бориб, мамлакат Бош вазири Ли Цян билан учрашди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, Бош вазир Ли Цян Маск билан учрашувида Хитой барча мамлакатлар, жумладан, Tesla корхоналари учун бозорга йўналтирилган бизнес муҳитини яратганини таъкидлаган. У, шунингдек, Хитой юқори даражадаги очиқликни сўзсиз тарғиб қилишда давом этиши ва яхши халқаро бизнес муҳитини яратишга интилишини маълум қилган.

Маълумот учун, Хитой Tesla'нинг АҚШдан кейинги иккинчи энг йирик бозори ҳисобланади. Шунингдек, Шанхайдаги электромобил заводи компаниянинг энг катта ишлаб чиқариш маркази саналади.

Маскнинг ташрифи Хитойда COVID-19 пандемияси бошланганидан бери биринчиси бўлди. Tesla раҳбари ушбу мамлакатга охирги марта 2020 йилда борган ва ўшанда Шанхайдаги заводда ташкил этилган тадбирда рақс тушиб, шов-шувларга сабаб бўлганди. Маскнинг режалаштирилган ташрифи, шунингдек, Хитой уч йиллик COVID чекловлари туфайли зарар кўрган иқтисодиётни мустаҳкамлашга ёрдам бериш учун кўпроқ хорижий инвестицияларни жалб қилишга уринаётган бир пайтда амалга ошмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойи охирида Илон Маскнинг Хитойга бориши режалаштирилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Илон Маск Tesla

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг