Илон Маск Хитойга боришни режалаштирмоқда

Олам

image
0:00
0:00
download

Tesla бош ижрочи директори Илон Маск жорий йилнинг апрель ойида Хитойга сафар қилиб, мамлакат бош вазири Ли Цян билан учрашишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Reuters" хабар берди

Қайд этилишича, ушбу ташрифнинг аниқ вақти Хитой бош вазирининг иш жадвалига боғлиқ. Маълумот учун, Хитой Tesla'нинг АҚШдан кейинги иккинчи энг йирик бозори ҳисобланади. Шунингдек, Шанхайдаги электромобил заводи компаниянинг энг йирик ишлаб чиқариш маркази саналади. 

Маскнинг ташрифи Хитойда COVID-19 пандемияси бошланганидан бери биринчиси бўлади. Tesla раҳбари ушбу мамлакатга охирги марта 2020 йилда борган ва ўшанда Шанхайдаги заводда ташкил этилган тадбирда рақс тушиб, шов-шувларга сабаб бўлганди. Маскнинг режалаштирилган ташрифи, шунингдек, Хитой уч йиллик COVID чекловлари туфайли зарар кўрган иқтисодиётни мустаҳкамлашга ёрдам бериш учун кўпроқ хорижий инвестицияларни жалб қилишга уринаётган бир пайтда амалга ошмоқда. 

Маск ва Ли қайси мавзу бўйича учрашишига аниқлик киритилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиядаги зилзиладан сўнг Илон Маск Starlink тармоғи билан ёрдам беришни таклиф қилган, мамлакат эса буни рад этганди.

Нодиржон Мадаминов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Илон Маск Tesla Хитойга сафар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made