Илон Маск антирекорд ўрнатди

Олам

image

Бир йилдан сал кўпроқ вақт олдин 200 миллиард доллардан ортиқ шахсий бойлик тўплаган дунёдаги иккинчи одамга (биринчи ўринда Amazon компанияси раҳбари Жеф Безос эди) айланган Илон Маск эндиликда янги жаҳон антирекордини ўрнатди – у Ер тарихида 200 миллиард доллардан ортиқ шахсий капиталини йўқотган биринчи одамга айланди. Бу ҳақда “3dnews” нашри ҳабар берди.

Bloomberg Billionaires Index маълумотларига кўра, Илон Маскнинг шахсий бойлиги ҳозирда 137 миллиард долларга баҳоланаётган бўлса, ўтган йилнинг ноябрида бу кўрсаткич 340 миллиард долларни ташкил этарди. Тwitter’ни сотиб олиши, шунингдек, декабрь ойи бошида Тесла акциялари қийматининг кескин пасайиши фонида Маскнинг сайёрадаги энг бой одамлиги даври тугади.

Маълумот ўрнида, 2021 йил октябрь ойида Теsla акцияларининг бозор қиймати биринчи марта 1 триллион доллардан ошган эди. Ўшандан бери Теslа акциялари 70 фоизга тушиб кетди ва бу Маскнинг бойлигини аввалги даражадан пастга туширди.

Қайд этилишича, Тwitter’ни харид қилиши Маск Теslа акцияларини сотишга мажбур бўлган вазиятни янада кучайтирган. Бугунги кунда Илон Маскнинг Spacе Exploration Technologies акцияларидаги бойлиги Теslа акцияларидаги бойлигидан 44,8 миллиард долларга кўп. Маскнинг Теsla’даги активи эса 44 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Шунингдек, Илон Маскнинг молиявий масалалари Тwitter харажатларини тежаш жараёни билан тузатилиши тахмин қилинмоқда. Унинг буйруғи билан офисларни қўриқлаш ва тозалаш учун тўловларни тежаш бошланган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ франциялик ҳашаматли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи LVMH (Louis Vuitton) эгаси Бернард Арно дунёдаги энг бой одам бўлгани хабар қилинганди.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

1

Рейтинг

2.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made