Илк бор судьяликка номзодларнинг имтиҳон топшириши онлайн кўрсатилади

Жамият 1590
image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Фармон билан Судьялар олий кенгаши ва Олий суднинг қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларига розилик берилди:

а) 2021 йил 1 февралдан бошлаб суд тизимида коррупция ҳолатларининг олдини олиш, Кенгаш ва суд тизими фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасида:

•    Илк бор судьялик лавозимларига номзодларни танлаш бўйича имтиҳон жараёнларини Интернет тармоғи (веб-сайт) орқали онлайн тарзда борилади;

•    Судьялик лавозимига номзодлар ва судьяликнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастурни ишлаб чиқилади ва жорий қилинади;

•    Судья фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашни таъминлайдиган аниқ мезонларни ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилади.

б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари ташкил этилиши муносабати билан 2021 йил 1 январдан ушбу судларнинг малака ҳайъатларини шакллантирилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 39
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×